Жамият | 10:19 / 22.01.2019
4521
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон фуқароси чегарада 100 дона психофаол дори билан тўхтатиб қолинди

2019 йил 20 январь куни Тошкент вилояти Божхона бошқармасидан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, шу йил 15 январь куни Тошкент вилоятининг Бекобод туман “Ойбек” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган Тожикистон Республикаси фуқароси, Сўғд вилояти Хўжанд шаҳрида яшовчи 26 ёшли Н.А.нинг сумкасидан Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган 100 дона психофаол дори воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид