Хитойда 20 шифокор беморга галма-галдан юрак массажи қилди
Хитойдаги шифохоналардан бирининг шифокорлари беморнинг ҳаёти учун 2 соат давомида курашишди. Эркак клиник ўлим ҳолатига тушган, бироқ уни шифокорлар саъй-ҳаракатлари эвазига жонлантиришга муваффақ бўлинган.
Воқеа Ляонин вилоятидаги анъанавий Хитой тиббиёти университети қошидаги клиникада юз берган. Қабулхонага “юрак тўхташи” ташхиси билан бемор келтирилган. Шифокорлар дарҳол унга юрак массаж қилишни ва сунъий нафас беришни бошлашган.
Эркак шифохона йўлаклари бўйлаб жонлантириш бўлимига олиб борилгунча шифокорлар галма-галдан унинг кўкрак қафасини юзлаб марта босишларига тўғри келган. Бемор махсус қурилмаларга улангандан кейин жонлантириш тадбирлари давом эттирилган. Унда 20 шифокор иштирок этган.
Хитойда қоидага кўра, беморда клиник ўлим қайд қилингандан 50 дақиқа ўтгач жонлантириш тадбирларини тўхтатиш қабул қилинган. Бироқ ушбу ҳолатда шифокорларнинг уринишлари қурилманинг беморда кучсиз юрак уришини қайд қилишига олиб келган.
Айни вақтда эркак даволанишда қолмоқда.
Мавзуга оид
15:31 / 08.09.2024
Ўзбекистонда ишлаётган аёл шифокорлар сони маълум қилинди
16:28 / 02.03.2024
Жанубий Кореяда шифокорлар иш ташлади – улар ҳукуматга нега норозилик билдиряпти?
15:35 / 13.07.2023
Вилоятларда реаниматологларнинг маоши кескин пасайиб кетди. Муаммо нимада?
17:32 / 05.06.2023