Ўзбекистон | 12:50 / 23.01.2019
15530
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2018 йил якунлари бўйича нечта табиий монополия борлиги айтилди

Фото: KUN.UZ

2018 йилда Ўзбекистонда табиий монополиялар давлат реестрига киритилган табиий монополия субъектлари сони 10 маҳсулот турлари бўйича 140 тани ташкил этди.

Давлат рақобат қўмитаси хабарига кўра, жисмоний ва юридик шахслардан тушган 406 та мурожаат кўриб чиқилган, натижада асоссиз ҳисобланган 1,4 млрд. сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Монополист корхоналар давлат реестрида 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига 94 та хўжалик субъекти 90 та маҳсулот (иш, хизмат) турлари бўйича турибди.

Ҳисобот даврида жами бўлиб 23та товар ва молия бозорлари ўрганилди, ноҳалол рақобат масалалари бўйича 121 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 70 таси бўйича рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатлари юзасидан иш қўзғатилди, 51 таси рад этилди, 7 таси судларда кўриб чиқилмоқда

Хўжалик субъектининг 35%дан ортиқ акцияси ва 50%дан ортиқ улушини сотиб олиш учун берилган 176 та мурожаат ва хўжалик субъектларини бирлаштириш, қўшиб олиш ва қўшилиб кетиши бўйича 52 та мурожаат кўриб чиқилди.

Қўмитага жами 3030 мурожаатлар келиб тушган, шундан 2156 – ёзма, 874 - ишонч телефони орқали. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида жами 764,6 млн. сўм қайта ҳисоб китоб қилинди, шундан 571,9 млн. сўм – ёзма мурожаатлар бўйича, 192,7 млн. сўм – ишонч телефони орқали тушган мурожаатлар бўйича.

Мавзуга оид