Ўзбекистон | 15:41 / 23.01.2019
11335
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортининг модернизацияси 50 млн еврога тушади

Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион еврони ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувида маълум бўлди.

Германия Ўзбекистоннинг стратегик муҳим инфратузилмасини такомиллаштиришда ҳам фаол иштирок этмоқда, дея хабар беради президент матбуот хизмати.

«Шу ўринда Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 50 миллион евро миқдоридаги йирик лойиҳани алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Германия «Навоий» эркин иқтисодий зонаси, унинг қулай имкониятларига ҳам катта қизиқиш билан қарамоқда», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Тошкент» аэропорти залида бепул хизмат кўрсатиладиган мансабдор шахслар тоифаси ўзгарганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид