Жамият | 11:09 / 26.01.2019
16007
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада юзига ниқоб таққан талончилар қўлга олинди

2019 йил 23 январь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани Қатағон қишлоғида яшовчи М.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинадан уйи олдида тушган вақтида юзларига ниқоб тақиб олган 2 нафар номаълум шахслар келиб, унга тан жароҳати етказган ва автомашина юкхонасидан 10 миллион сўм пулини олиб воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳар Шайхонпаён кўчасида яшовчи 17 ёшли М.А. ва вақтинча Ўзбекистон тумани Ҳаётобод қишлоғида яшовчи 19 ёшли Ш.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид