АҚШ Ўзбекистонда Smart Grid ақлли тармоқ лойиҳасини ишга туширмоқда
Ўзбекистонда умумий қиймати бир миллиард АҚШ долларига баҳоланаётган "Smart Grid ақлли тармоқ" лойиҳаси ишга тушиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда. Бугун, 28 январь куни Тошкентда айнан шу лойиҳани амалиётга татбиқ этиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда вазирлик ва идоралар вакиллари билан бир қаторда АҚШ компанияларининг раҳбарлари иштирок этиб, «Smart Grid ақлли тармоқ» лойиҳасининг электр, газ ва сув таъминоти ҳисобини юритиш ва қатор муаммоларни олдини олишдаги роли муҳокама қилинди.
“Ҳозирда мазкур лойиҳа тегишли идора вакиллари томонидан муҳокама қилиниб, уни амалиётга жорий қилиш масаласи кўриб чиқилади. Мазкур тизим янги бўлиб, у Европа ва Жанубий Америка мамлакатларида ишга туширилган. Лойиҳа Wi-Fi тизимда ишлагани сабабли аҳолига интернетни тез етказиб беришга ва кабелли телевидениени узатишга ёрдам беради. Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг кузатув камералари ҳам шу тизим асосида ишлайди. ФВВнинг ўзаро мулоқотлар алмашинуви фаоллашувига ҳам ёрдам беради”, дея қайд этди Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ёқилғи энергетика бўлими бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Исаев.
«Smart Grid» технологиялар асосида электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг замонавий ёндашуви бўлиб, у ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга, электртармоқли объектларнинг қурилишига кетадиган сарф-харажатларнинг сезиларли даражада камайишига ҳамда экологиянинг яхшиланишига ёрдам берадиган катта лойиҳадир. Шунингдек, у "Ақлли шаҳар" стратегиясининг энг бошланғич босқичларидан бири саналади.
“Айни дамда мазкур лойиҳани ишга тушириш учун барча технологиялар ва иш режаси тайёр. Фақатгина шартномани имзолаш ва тегишли вазирликларнинг муносабатларни ўрганиб чиқиш қолди. Ўзбекистонда, айниқса, Республиканинг чекка вилоятларида мазкур тизимни ишга тушириш жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, замонавий технологиялар ёрдамида ишловчи қурилмалар аҳолини тезкор ва сифатли интернет билан таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, мазкур тизимни ишга тушириш жараёнида маҳаллий мутахассисларни ишга жалб этамиз. Албатта, бу янги иш ўринларини очишга ҳам ёрдам беради”, дея таъкидлади Майкл Алман, Американинг Delta Energy & Communications компанияси Президенти.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024