Феллайни «Манчестер Юнайтед»ни тарк этди
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Маруан Феллайни Хитойга учиб кетиши олдидан аэропортда тушган суратини «Инстаграм» саҳифасига жойлади.
Суратга «Қани кетдик» ёзуви туширилган.
Sky Sports хабарига кўра, 31 ёшли бельгиялик Хитой чемпионатида 3-ўрин соҳиби «Шаньдун Лунэн» клуби билан 3 йиллик шартнома тўғрисида келишиб олган. У янги клуби учун аллақачон тиббий кўрикдан ўтиб улгурган ва барча расмиятчилик ишлари якунлангач, трансфер ҳақида расман маълум қилинади.
Хитойликлар Феллайни учун «МЮ»га 10 млн фунт тўлашмоқда.
Маруан ўтган ёзда «қизил иблислар» билан шартномасини 2020 йилгача узайтирган эди. Унинг клубдан кетиши етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани билан боғлиқ. Декабрь ўрталарида бош мураббий этиб тайинланган Оле-Гуннар Сульшер ҳозирга қадар унга майдонда жами 31 дақиқа имконият берди холос. Хавбек ҳозир жароҳатидан соғайиш босқичини ўтамоқда.
Айни пайтга келиб, Маруан ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ушбу суратни ҳам жойлаштириб, унга «Сизларни соғинаман», деб изоҳ ёзди.
Мавзуга оид
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
17:38 / 28.10.2024