Жаҳон | 15:06 / 31.01.2019
7385
1 дақиқада ўқилади

Европада Эрон билан савдода АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш механизми яратилди

Фото: Ali Mohammadi / Bloomberg

Германия, Франция ва Буюк Британия Европа компанияларига Эрон билан савдода АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш имконини берувчи механизмни яратди. Бу ҳақда NRD телерадиокомпанияси хабар бермоқда. 

Бош қароргоҳи Парижда жойлашган ушбу компания INSTEX (Instrument In Support Of Trade Exchanges) деб номланади.

Компаниянинг вазифаси Теҳрон билан савдони кучайтириш ва Эрон билан ҳисоб-китоблар учун тўлов каналини яратишдир. 

Мазкур компания Европа компанияларини АҚШ санкцияларидан ҳимоя қила олмайди, шу боис унинг хизматларидан Америка бозорига кириш эшиклари ёпилишидан қўрқмайдиган фирмаларгина фойдаланиши мумкин, деб ёзади DW.

Ушбу механизм қуйидагича ишлайди: Эрон Европага нефть ва бошқа маҳсулотларни етказиб беради, аммо маҳсулотлар учун тўлов Эрон банкларига эмас, Эронга саноат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва озиқ-овқат етказиб берувчи Европа компаниялари ҳисобига ўтказилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид