Хитойда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кенг тарғиб қилина бошланди
Хитойликларнинг янги йил байрами тугаганидан мамлакатда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва миллий маҳсулотлар тарғиботи фаол йўлга қўйилди, сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалий ишларга старт берилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Хитойлик ҳамкорлар томонидан 500 мингга яқин обуначиси бўлган WeChat сайтида Ўзбекистоннинг туризм соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга бағишланган “Ўзбекистонга визалар янада соддалаштирилди! Электрон визанинг бир неча турлари жорий этилди!” мақоласи чоп этилди.
Чоп этилган мақолада, соддалаштирилган виза олиш тартибининг жорий этилиши ва хавфсиз мамлакат сифатида эътироф этилгани сайёҳлар оқимининг ошишига сабаб сифатида таъкидлаб ўтилган.
Шунингдек, мақолада Ўзбекистонга бориш учун олинадиган электрон визага мурожаат қилиш тартиби ва аризани қандай тўлдириш кераклиги ҳамда қайси мамлакат фуқаролари визасиз кириши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилган.
Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг 24 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Шангси провинцияси Сиан шаҳри вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга доир учрашув ўтказилган эди. Учрашувда Хитойдан Han Shui Tian Yao компанияси раҳбари жаноб Гао Лонг, Xian Joy International компаниясининг раҳбари жаноб Ҳан Жун Фенг ва Сиан авиакомпаниялар чипта сотиш бирлашмаси бошлиғи Тао Жиан хоним иштирок этган.
Ташкил этилган тадбир давомида Ўзбекистоннинг миллий сайёҳлик брендини ривожлантириш бўйича ишларни жадаллаштириш ва 2019 йилда белгиланган хитойликларнинг Янги йил байрами кунлари тугаганидан кейин Сиан шаҳрида жойлашган идорани қўмита вакилларига 3 йил давомида бепул фойдаланишга берилишига оид музокаралар олиб борилган. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Абдулазиз Аккулов хитойликлар билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилишга доир меморандумни имзолаган. Шунингдек, Хитой делегацияси вакиллари томонидан ХХРдан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини ошириш учун Тошкент-Сиан-Тошкент йўналиши бўйича рейсларни йўлга қўйиш истаги билдирилган эди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024