Жамият | 16:43 / 21.02.2019
5517
1 дақиқада ўқилади

1 ой ичида Ижтимоий мослашув марказларига 1712 аёл мурожаат қилди

Январь ойи давомида Республика бўйлаб Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари (шелтерлар)га 1712 нафар аёл мурожаат қилди. Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди. 

2019 йилнинг биринчи ойида 1712 аёлдан 303 нафарига - тиббий, 434 нафарига – психологик, 377 нафарига – ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. 271 нафар аёлнинг бандлигини таъминлашга кўмак берилди. 99 нафар аёлга кредит олиб, ўз ишини бошлашига ёрдам берилди. 487 нафар аёлнинг оиласи яраштирилди.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган шелтерлар сони 160 тага етди.

Ўзбекистондаги илк Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази 2018 йилдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ташкил этиб келинмоқда. 

 

Мавзуга оид