Жамият | 11:00 / 27.02.2019
16423
2 дақиқада ўқилади

Раъно Шодиева: “Меҳрли қўллар” - муҳтожлар бошини силашга тайёр!”

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг бир нечта кўчаларида муҳтож инсонлар учун “Меҳрли музлатгичлар” астойдил хизмат қилиб келмоқда. Ундаги “Керак бўлса олинг, имкон бўлса солинг”, деган ёзувлар кимнидир савоб қилишга шоширса, кимгадир ёрдам қўлини чўзади.

Мазкур лойиҳа Тошкент шаҳрининг 15 дан ортиқ ҳудудида амалга оширилиб, аҳоли гавжум жойларда озиқ-овқатлар солинган музлатгичлар ўрнатилди.

- “Меҳрли музлатгичлар” “Меҳрли қўллар” ижтимоий ривожланиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларимиздан бири, - дейди марказ раҳбари Раъно Шодиева. - Бу хайрли лойиҳада сахий юртдошларимизнинг алоҳида ўрни бор. Чунки саховатли инсонлар томонидан бугунги кунга қадар payme click тизими орқали ҳисобимизга 1 миллиард сўм йиғилди. Мазкур маблағларни имконияти чекланган, кам таъминланган оилалардаги ёшларнинг операциялари, дори-дармонлари ва тиббий-кўриклари учун сарфлаяпмиз. “Меҳрли қўллар“ xайрия лойиҳаси доирасида текин кийим-кечаклар магазинини ҳам очганмиз. Ҳар шанба куни кийимга эҳтиёжи бор кам таъминланган оилалар вакиллари ва имконияти чекланган инсонлар ушбу магазинга келиб, ўзига керакли кийимларни олиб кетишмоқда. Мақсадимиз муҳтож инсонларга чин юракдан беминнат ёрдам бериш. 

Лойиҳанинг бир қисми бўлган “Меҳрли музлатгичлар” эса муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзмоқда. Улар музлатгичлардаги маҳсулотлардан кераклигини олиб, фойдаланишяпти.

Ҳар куни ҳомийлар томонидан ушбу музлатгич тўлдириб борилмоқда. Лойиҳа республикамиз бўйлаб амалга оширилади.

 

Мавзуга оид