Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша шарқий чегараларини мустаҳкамлаш учун 43 млрд евро сарфлайди
Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак мамлакат қуролли кучларининг 2026 йилгача модернизациялаш режасини имзолади. Режа 185 млрд злотихга (43 млрд евро) янги қурол сотиб олишни кўзда тутади. “Бу армияни ривожлантириш борасида рекорд қийматдир”, деб таъкидлаб ўтган вазир. “Армияни модернизациялаш – бу тараққиёт. Биз 2034 йилгача режа устида иш олиб бормоқдамиз. Молиявий харажатлар ўсмоқда. Имкониятлар кўпаймоқда. Хавфсизлик бизнинг устувор вазифамиз бўлган ва бўлиб қолади”, деб қўшимча қилган Блашчак.
Режа собиқ иттифоқдан кейинги техника ўрнига келадиган ҳарбий самолёт, вертолёт ва сув ости кемалари сотиб олишни назарда тутади. Вазирнинг айтишича, янги қурол асосан мамлакат шарқида жойлаштирилади. Бу нафақат Польшанинг ўзи учун, балки НАТОнинг бутун шарқий сарҳадлари учун стратегик муҳимдир.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:10 / 21.04.2026
Франция ва Польша ҳарбий алоқа учун сунъий йўлдош яратади
09:11 / 23.05.2025