Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Уммонда тўхтаб, Юсуф бин Алавий билан музокаралар ўтказди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 3 март куни амалий ташриф билан Қатарга йўл олган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Маскат шаҳрининг халқаро аэропортида қисқа муддатли транзит тўхтовини амалга оширди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир у ерда Уммон Султонлиги ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавий билан учрашув ўтказган.
Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, транспорт ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ва Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Уммон транспорт коридори бўйича келишувлар аҳамияти таъкидланди, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Қатарда бўлиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
14:03 / 25.12.2025
Масқатда ҳужжатсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
09:33 / 04.11.2025