Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо битими бўйича янги маълумот берилди
Фото: Kevin Lamarque/Reuters
Пекин ва Вашингтоннинг савдо битими бўйича музокаралари якуний босқичда бўлиб, март ойи охирида томонлар келишувга эришилгани ҳақида эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси музокаралардан хабардор манбаларга асосан ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, Хитой Қўшма Штатлардан қишлоқ хўжалиги, кимё, автомобиль ва бошқа маҳсулотлар учун тарифлар ҳамда бошқа чекловларни пасайтиришга рози. АҚШ, ўз навбатида, ўтган йили Хитойда ишлаб чиқарилган аксарият маҳсулотларга қўйилган санкцияларнинг кўпчилигини, ҳатто эҳтимол, барчасини олиб ташлаш ҳақида ўйламоқда.
Шу билан бирга, манбаларнинг таъкидлашича, томонлар ўртасида айрим қарама-қаршиликлар ҳали ҳам бор. Шунингдек, улар АҚШ ва Хитой вакиллари бошқа томон учун «жуда қулай» шартлар туфайли ўз ватанида танқидга учраши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Тахминларга кўра, Америка пойтахтида бўлиб ўтадиган Пекин ҳамда Вашингтоннинг музокаралари давомида бу жараён шаклланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хитойга талаб қўйганди.
Мавзуга оид
12:57
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52
Трампнинг Эронга қарши уруши АҚШ иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти?
09:07
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:01