Жаҳон | 08:13 / 05.03.2019
15029
1 дақиқада ўқилади
АҚШ қуролларни назорат қилиш бўйича Россия билан музокараларга тайёр
Давлат департаменти вакилининг маълум қилишича, АҚШ Россия билан қуроллар устидан назорат қилиш бўйича музокараларга тайёр, аммо бунда бир қатор шартлар бўлади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига ҳисса қўшаётган, қурол-яроғлар устидан назоратнинг самарали бўлишини хоҳлашда давом этмоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бундай назорат текширилиши ҳамда бажарилишга мажбурий бўлиши керак.
Давлат департаменти вакилининг қайд этишича, келишув бўйича АҚШ шериклари ўз мажбуриятларини масъулиятли бажариши даркор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШнинг янги махфий қуроли ҳақида маълумот берганди.