Жаҳон | 12:49 / 05.03.2019
6746
1 дақиқада ўқилади
Хитой амалдорлар харажатларини кескин камайтирмоқчи
Хитой ҳукумати амалдорларнинг харажатларини камайтириш зарурлиги тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» ХХР бюджети лойиҳасига асосан хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати амалдорларга бизнес учун юкни камайтириш мақсадида «камарларни тортиш» ҳақида кўрсатма берган.
Таъкидланишича, Пекин мамлакат ҳукумати пул оқимларини ошириш учун барча саъй-ҳаракатни амалга ошириши керак, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ҳарбий бюджетни 177 млрд долларга етказишга қарор қилганди.
Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, Хитой мудофааси учун реал харажатлар 25-50 фоизга юқорироқ бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
17:52 / 04.09.2024
Ҳиндистонда амалдор дарёда чўкиб кетди. Ғаввослар иш ҳақини олмагунча уни қутқаришдан бош тортган
15:07 / 04.09.2024
Шимолий Кореяда сув тошқинларини бартараф этолмагани учун 30 нафар масъул амалдор қатл этилди – OАВ
08:04 / 19.04.2024
Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда
19:18 / 29.05.2023