Жаҳон | 08:37 / 06.03.2019
13503
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага янги қурол етказиб беришни режалаштирмоқда

Фото: Getty Images

АҚШ Украинага аввал етказиб берилган танкларга қарши ракета комплексидан ташқари, янги қуроллар тақдим этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.

Қайд этишича, бу ҳақда НАТО бирлашган қуролли кучларининг Европадаги бош қўмондони генерал Кертис Скапаротти айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, бу масала «сиёсий муҳокамалардан» ўтиши керак.

Скапароттининг таъкидлашича, Керч бўғозида рўй берган ҳодисаларга Украина тегишлича муносабат билдиришида кўмак тақдим этиш учун қурол-яроғлар, шу жумладан, ҳарбий-денгиз тизимлари етказиб бериш имконияти кўриб чиқиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россия ва Беларусь Украинадан келиб чиққани ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид