LADA Uzbekistan компанияси ўзбекистонлик харидорларга LADA русумидаги кенг турдаги автомобилларни қулай шартларда сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Махсус акция ва дастурлардан фойдаланган ҳолда ушбу автомобил брендининг омадли эгаси бўлишингиз мумкин.

Trade-in – эски автомобилни сотиб, янгиси учун чегирмани қўлга киритинг

Trade-In акцияси – эски автомобилингизни сотиш баробарида янги LADA автомобилини харид қилиш учун қўшимча чегирмани қўлга киритишнинг ажойиб имконияти. Агарда сиз ўз автомобилингизни бир ой ичида сотган бўлсангиз, LADA расмий савдо офисларига мурожаат қилганингизда олди-сотди шартномасини тақдим этинг ва автомобил харид қилишдаги қўшимча чегирмани қўлга киритинг.

Изоҳ: Сотилган автомобил сизнинг шахсий мулкингиз бўлиши ва юридик жиҳатдан ҳам сизнинг номингизга расмийлаштирилгандагина чегирма тақдим этилади.

Акция 2019 йилнинг 18 февралидан 31 мартига қадар амал қилади.

* Мазкур акция бўйича чегирмалар «Оилада иккинчи LADA» ва «Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш дастури» чегирмали акциялари бўйича умумлаштирилмайди. «Автомобил буюртма қил ва фойда ол» ёки «Янги LADA Granta'га чегирмалар» акцияларидан бирига умумлаштирилиши мумкин.

Оилада иккинчи LADA

Агарда оилангизда LADA автомобили мавжуд бўлса ва сизга иккинчи автомобил зарур бўлса, у ҳолда «Иккинчи LADA автомобили» дастури бўйича қўшимча чегирмани қўлга киритишингиз мумкин. 

Асосий шарти – оилада (шахсий ёки яқин қариндошда фойдаланилаётган) чиқарилганига беш йилдан кўп бўлмаган LADA автомобили мавжуд бўлиши лозим. Ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши бутун мамлакат бўйлаб LADA расмий савдо офисларида янги автомобилни сотиб олишда қўшимча чегирмага эга бўлиш имконини беради.  

Акция 2019 йилнинг 18 февралидан 31 мартига қадар амал қилади.

* Мазкур акциянинг афзалликлари «Trade-in дастури» ва «Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш дастури» акцияларининг шартлари билан умумлаштирилмайди. «Автомобил буюртма қил ва фойда ол» ёки «Янги LADA Granta'га чегирмалар» акцияларидан бирига умумлаштирилиши мумкин.