Жаҳон | 16:07 / 08.03.2019
6303
1 дақиқада ўқилади

Туркия ва Россия Идлибда қўриқлаш фаолиятини ҳамкорликда олиб боради

Фото: Ugur Can/DHA via AP

Туркия ва Россия қуролли кучлари Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида ҳамкорликда қўриқлаш ишларини бошлайди. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар Anadolu муҳаррирлари билан учрашувда маълум қилди.

"Бугундан Идлибда қўриқлаш ишлари бошланади. Россия Идлиб чегаралари бўйлаб, Туркия эса террорчилардан қуроллар тортиб олинган ҳудудлара қўриқлаш ишларини олиб боради", - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, "Москва ва Анқаранинг ҳамкорликдаги фаолияти Сурия шимоли-ғарбида ўт очишни тўхтатиш режимини салаб туриш нуқтаи назаридан муҳим ҳисобланади".

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия, Туркия ва Эрон Суриянинг Идлиб вилоятида радикал гуруҳларга қарши қўшма ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкинлигини маълум қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид