Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Малайзия билан ҳамкорликда маиший техника буюмлари ишлаб чиқарилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзиянинг Жоҳор штатида «ATAIMSBerhad» компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистонда маиший техника буюмлари ишлаб чиқариш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“Музокаралар якунига кўра инвестицион лойиҳани амалга ошириш шарт-шароитларини ҳамда компания маҳсулотларига Ўзбекистон бозорида бўлган талабни ўрганиш учун мазкур корхона делегациясининг республикамизга ташрифини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди”, дейилади ТИВ хабарида.
«ATA IMS Berhad» компанияси 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, маиший техника маҳсулотлари (чангюткичлар, ҳаво тозалагичлар, кондиционерлар, LED чироқлар, автомобиллар учун сенсорлар, фильтрлар, тиббиёт буюмлари) ишлаб чиқаради ва дунёнинг 30 мамлакатига экспорт қилади.
Аввалроқ Малайзия Ислом илмий университети Ўзбекистон таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:54 / 02.04.2026
Пушти масжид, қадимий порт, эгизак миноралар ва кенг ассортиментли гастрономия: саёҳат учун нега Малайзияни танлаш керак?
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
19:34 / 11.01.2026