23:35 / 12.03.2019
40723

"Ўзбекистон ҳаво йўллари"нинг янги самолёти қандай имкониятларга эга?

2019 йил 11 март куни Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг учоқлар парки Airbus A320neo (New Engine Option – янги талқиндаги двигателли) самолёти билан тўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ихтиёридаги ушбу аэробус замонимизнинг энг янги авиалайнерларидан бири ҳисобланади.

Tas-IX

YouTube

Жаҳон авиабозорида Boeing компаниясининг 737 Max русумли самолёти билан рақобатлашувчи лайнер CFM International LEAP-1A ёки Pratt & Whitney PW1100G двигателлари билан таъминланиши мумкин.

Авиалайнер салони

Airbus A320neo лайнери икки тоифали компоновкада ишланган. Самолёт бортида бизнес тоифада 12 та ўрин, эконом тоифада 138 та ўрин мавжуд (Airbus компаниясининг расмий сайтига кўра максимум сиғим 180 ўриндан ошиши мумкин).

Учоқда кўпроқ ўриндиқлар жойлаштириш ёки ўтиш учун кенг йўлак очиш имконияти мавжуд. 

Airbus компанияси одатда ўз самолётларида стандарт салон режасини таклиф этади. Стандартга кўра авиалайнернинг салон режаси қуйидаги кўринишда бўлади:

 

Airbus A320neo A320 русумидаги «акасининг» такомиллаштирилган давомчиси ҳисобланади. 

Авиалайнернинг экономик ва экологик жиҳатлари такомиллаштирилиши билан бирга унинг салонидаги қулайликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Самолёт салонида мукаммал фильтрлаш тизими ўрнатилган. Салондаги ҳаво ҳар 2 дақиқада бутунлай алмаштирилади. Салонни ёритиш учун эса махсус замонавий диодлар ишлатилади. 

 Neo модели салонининг ўзига хос жиҳати бу – бизнес тоифа қисмдан кўра эконом-тоифа қисмга кўпроқ эътибор қаратилганидадир. Эконом-тоифа йўловчилари учун олдиндаги ўриндиқларга планшет ва смартфонлар учун алоҳида қулай подставка (таглик), розетка ва USB-порт ўрнатилган. Эски авлод авиалайнерларида розеткалар ўриндиқларнинг ост қисмида ўрнатилган ва кўпчилик йўловчилар одатда уни пайқамай келган.

Тавсифий маълумотлар (сиғим, ўлчам ва оғирлик)

  • Airbus A320neo лайнерининг узунлиги — 37,6 м;
  • Бўйи — 11,8 м;
  • Қанотлар кенглик қамрови — 122,4 кв.м;
  • Қанотлар узунлиги — 35,8 м;
  • Парвоздаги максимал оғирлиги — 73,5-78 минг кг;
  • Ёқилғисиз максимал оғирлиги — 62,8-64,3 минг кг;
  • Максимал қўниш оғирлиги — 64,5-66 минг кг;
  • Тижорий юк учун максимал оғирлик — 16,6 минг кг;
  • Ёқилғи баклари сиғими — 23,7-26,5 минг л;
  • Ўриндиқлар сони — 180;
  • Ўриндиқлар сони (эконом ва бизнес тоифаларда) — 150;
  • Салон узунлиги — 27,5 м;
  • Салон кенглиги — 3,7 м.
  • Максимал юк билан парвоз масофаси — 6850 км;
  • Максимал тезлиги — 890 км/с;
  • Максимал крейсер тезлиги — 830 км/с;
  • Парвознинг максимал баландлиги — 12 минг м;
  • Двигателлари: CFMI Leap-1A, PW1100G-JM.

Ишлаб чиқариш тарихи

2010 йилнинг 1 декабрида Airbus компанияси A320 русумидаги самолётни такомиллаштириш ва A320neo самолётларини ишлаб чиқариш тўғрисида расман эълон қилганди.

Илк парвоз 2014 йилнинг 25 сентябрида Тулузадаги «Бланьяк» аэропортидан амалга оширилган.

2016 йилнинг 21 январида ушбу русумдаги авиалайнер илк бор Lufthansa авиакомпанияси томонидан фойдаланишга топширилган.

Лойиҳа давомида аэробус ўзининг асосий рақобатчиси Boeing’нинг 737MAX русумли самолётини ортда қолдириш мақсадини илгари сурган. Аэробус конструкциясида композицион материаллар ва турли алюминий қуймалардан фойдаланилгани ҳисобига тежамкорлиги ошган.

Top