Ўзбекистонга яна битта Airbus A320neo самолёти келтирилди
Шу тариқа Ўзбекистонда ўрта масофаларга парвоз қилишга мўлжалланган бундай самолётлар сони 23 тага етган.

Фото: Uzbekistan Airways
Ўзбекистонга яна битта Airbus A320neo самолёти олиб келинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самолёт Тошкент халқаро аэропортига 2024 йил 20 апрел куни қўнган. 170 ўриндиқли, икки классли самолёт Тайваннинг Тайнан шаҳридан учиб келган.
“Ҳаво кемасини етказиб бериш авиакомпаниянинг тажрибали учувчилари – Airbus парвоз отряди сардори ўринбосари Амрилло Нутфуллаев ва ҳаво кемаси сардори Иван Зиновев томонидан амалга оширилди. Тез орада лайнер парвозлар жадвалига киритилади ва мунтазам ҳамда чартер авиақатновларни амалга оширишни бошлайди”, дейилади хабарда.
2023 йил январ ойида “Дунё” ахборот агентлиги Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus билан A320neo оиласига мансуб 12 та самолёт харид қилиш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берганди.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Саудиянинг $600 миллиардлик келишуви, ярадорларга тўлган Ғазо, санкциялар ечилаётган Сурия ва Покистонга ультиматум – кун дайжести
Жаҳон | 14:23
-
Боғотдаги ҳодиса: аслида нима бўлган?
Жамият | 14:20
-
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
Иқтисодиёт | 14:10
-
Миср Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширади
Ўзбекистон | 14:05
Мавзуга оид

23:29 / 13.05.2025
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди

23:57 / 09.05.2025
Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди

14:41 / 05.05.2025
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади

18:39 / 02.05.2025