Ўзбекистон | 14:41 / 13.03.2019
3902
2 дақиқада ўқилади

​ИТБ Ўзбекистонда илмий ғояларни рағбатлантиришни давом эттиради —​ Ҳайат Синди

Тошкент шаҳридаги Халқаро бизнес маркази биносида Ислом Тараққиёт банки ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда Roadshow Transform танлови ғолиблари аниқланди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. Жорий йилда беллашувнинг 4 нафар ғолиби аниқланиб, уларнинг ҳар бирига 3000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари топширилди ва улар декабрда Сенегалда бўлиб ўтадиган илмий анжуманда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда тўртинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу тадбирнинг мақсади илмий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва лойиҳа эгаларига грантлар ажратишдир. ​Шунингдек, Ислом Тараққиёт Банки президенти бош маслаҳатчиси Ҳайат Синди журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида муҳим ахборотларни тақдим этди.

«Ислом Тараққиёт Банки ҳар йили 7та давлатда шу каби танловларни ўтказиб келади. Ҳар бир мамлакат учун ўртача 10-12 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратамиз. Бизнинг мақсадимиз жамият ривожи учун улкан ҳисса қўшиши мумкин бўлган илмий инновацияларни қўллаб-қувватлашдан иборат. 

Уларни реализация қилишга ҳам маблағ ажратамиз. Ислом Тараққиёт Банки томонидан илм-фан, технология учун 50 минг АҚШ долларидан 1 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда грант ажратилади», —​ дейди Синди хоним.

Ҳайъат аъзоси сифатида иштирокчиларни баҳолаган Ҳайат Синдининг айтишича, бу йилги саралаш босқичида тиббиёт ва саноат соҳасида янгилик яратган иштирокчилар учун мукофотлар тайинланди. 

Бундан ташқари, танловда қишлоқ хўжалиги, таълим ва бошқа қатор етакчи жабҳалардаги инновациялар билан қатнашиш мумкин. Бунда ёш ва жинснинг аҳамияти йўқ. 

Тransform Roadshowда қатнашмоқчи бўлганлар ўз аризаларини 1 апрелдан 1 июнгача www.isdb-engage.org сайтига юборишлари сўралади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда