Эрдўған С-400 Туркияга қачон етиб келишини айтди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Haberturk телеканалига интервьюда маълум қилишича, шу йилнинг июль ойида Россия С-400 зенит ракета комплексларини Туркияга етказиб беришни бошлайди.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, Россияга тегишли С-400’ни сотиб олиш масаласи «ҳал қилиб бўлинган». Унинг сўзларига кўра, битим якунига етказилгани тўғрисида АҚШ президенти Дональд Трампни ҳам хабардор этган.
Бундан олдин, АҚШ С-400 туфайли Туркияга «жиддий оқибатлар» билан таҳдид қилганди.
Пентагон расмий вакили Эрик Пэхоннинг қайд этишича, Вашингтон Туркиянинг ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яхшилаш истагини тушунади, аммо С-400’ни сотиб олиш Анқаранинг АҚШ ва НАТО билан ҳамкорлигига чекловлар қўяди.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022