Bukhara Tower: Бухорода "Шухов минораси" меъморий ёдгорликка айлантирилди
Муҳандис Владимир Шуховнинг "Тўрсимон дастхат" минораси бугун яна қайта "жонланди". 92 йиллик тарихга эга сув иншооти тарихий ва ҳамиша навқирон Бухоронинг меъморий ёдгорлиги сифатида хизмат кўрсата бошлади, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
24 март куни бўлиб ўтган "Шухов минораси"нинг очилиш маросимида Бухоро вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Б.Шаҳриёров, Франциянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Виолен де Вилмор хоним, Бухоро шаҳри ҳокими К.Камолов, вилоят туризмни ривожлантириш департаменти директори Ф.Хўжаев, ИИВ вакиллари ва хорижий меҳмонлар иштирок этишди.
Bukhara Tower очилиши муносабати билан қизил тасма узилганидан сўнг меҳмонларга минора тарихи ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.
Миноранинг биринчи қаватида кафе, авиа- ва темир йўл чипталари кассаси, меҳмонлар учун ахборот маркази фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Иккинчи қаватда ресторан жойлашади. Тўрсимон тузилманинг учинчи қаватидан эса сирли Бухоронинг эртакнамо гўзаллигини кузатиш мумкин бўлади.
Манбада таъкидланишича, Bukhara Tower туризм соҳасида янги имкониятларга йўл очади, тинчлик ва фаровонлик маёғи сифатида хизмат қилади.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
12:22 / 08.11.2024
Бухорода Хитой иштирокида саноат парки барпо этилади
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024