Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоколад қутисига яширилган «Опий» фош этилди
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида Тошкент ҳалқаро аэропорти орқали юртимизга наркотик моддаларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
Хориждан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро З.Қ. (исм шарифлари ўзгартирилган) «яшил» йўлакдан ҳаракатланиш чоғида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида божхона назоратдан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида 34 дона рангсиз пакетчаларга қадоқланган ҳолда шоколад қутисига солинган, тўқ жигаррангли, ўзига хос ўткир ҳидга эга, шубҳали моддалар борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу фуқародан ашёвий далил сифатида олинган моддалар вазни 200,75 граммни ташкил этувчи опий гиёҳвандлик воситасилигини тасдиқлади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:26 / 16.05.2026
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
08:33 / 30.03.2026