Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятидаги пахта-текстиль кластери лойиҳасида Корея компанияси иштирок этади
Самарқанд вилоятидаги пахта-текстиль кластери лойиҳасида Корея Республикаси компанияси иштирок этади, дея хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.
Мазкур лойиҳа Кореянинг «SamCо.ltd.» компанияси вакиллари билан учрашув давомида муҳокама қилинган.
Музокаралар якунларига кўра, томонлар Самарқанд вилоятида пахта-текстиль кластерини яратишга доир келишувни имзолашди.
2019 йилда Самарқанд вилоятида 13 пахта кластери фаолият юритади.
Ўтган йили Ўзбекистоннинг 20 туманида 164 минг гектар майдонда пахтани кластер усулида тайёрлов йўлга қўйилди. Жорий йилда пахтани 61 кластерда тайёрлаш режалаштирилмоқда, бу кластерлар барча пахта далаларининг 51 фоизини қамраб олган.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
12:15 / 23.06.2026
Наманганда йирик қўйчилик кластери ташкил этилмоқда
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026