Жаҳон | 00:28 / 02.04.2019
12881
2 дақиқада ўқилади

АҚШ С-400 сабабли Туркияга F-35 қирувчи самолётлари учун материалларни етказиб беришни тўхтатди

Фото: U.S. Air Force/R. Nial Bradshaw

АҚШ Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуаларини сотиб олаётгани сабабли Туркияга F-35 қирувчи самолётлари учун материалларни етказиб беришни тўхтатди.

Туркия F-35 Lightining II самолётидан камида 100 та сотиб олмоқчи бўлган. Аввалроқ АҚШ конгресси Анқаранинг С-400’ни сотиб олмоқчи бўлаётгани сабабли Туркияга қирувчи самолётлар етказиб берилишини тўхтатмоқчилигини айтган.   

Аввалроқ АҚШнинг Lockheed Martin компаниясининг Форт-Уэртдаги корхонасида Туркияга илк иккита F-35 самолёти топширилиши маросими бўлиб ўтган. Ушбу самолётлар туркиялик учувчиларни ўқитиш учун 2019 йил ноябргача АҚШда қолади. 

2017 йилда тузилган С-400 мажмуаларини етказиб бериш келишуви Анқара ва Вашингтон ўртасидаги дипломатик зиддиятларга олиб келган. Вашингтон Туркиядан АҚШнинг Patriot мажмуалари эвазига С-400’ни сотиб олишдан воз кечишни талаб қилмоқда. Бироқ Туркия ҳукумати бу масалада қатъий фикрга эга бўлиб, Patriot’ни сотиб олса ҳам С-400’дан воз кечишни режалаштирмаётгани маълум қилинган. 

Мавзуга оид