Бош прокуратура: қалбаки дори воситасининг импорти аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи “B” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “КОМАСТОН” дори воситалари лаборатория текширувлари натижасига кўра қалбаки эканлиги аниқланган.
Бош прокуратура хабарида айтилишича, лаборатория текширувлари натижасида дори воситаси таркибида кўрсатилган асосий “Дидрогестерон” таъсир этувчи моддаси мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Шунингдек, терговга қадар текширувда “B” МЧЖ хорижий корхонаси мутахассиси Ж.Н. ва бошқалар сохта ҳужжатлар тайёрлашиб, 2018 йилда жами 115.538 та “КОМАСТОН” воситасини дори сифатида расмийлаштиришга ва Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга эришиб, шундан, 76.538 тасини ички бозорларда 4.821 млн. сўмга реализация қилишганлиги аниқланди. Департамент органлари томонидан қалбаки “КОМАСТОН” дори воситаларининг ички бозорларда ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш чоралари кўрилган.
Мазкур ҳолат юзасидан “B” МЧЖ хорижий корхонаси мутахассиси Ж.Н. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 10.10.2024
Дориларнинг постмаркетинг назорати ўтказилади
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
09:00 / 09.09.2024