Қорақалпоғистонда икки «Нексия» тўқнашуви оқибатида бир йўловчи вафот этди
2019 йил 27 март куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида вақтинча яшовчи М.Ю. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Тазгара овули ҳудудидан ўтувчи “Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” йўлининг 58-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқаро Д.П. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада ҳайдовчилар Д.П. ва М.Ю. ҳамда М.Ю. бошқарувидаги “Нексия” автомашинасида бўлган йўловчи Г.К. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Қайд этилишича, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчи Г.К. вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024