Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бой одами собиқ рафиқасига 35 млрд долларлик улушни берадиган бўлди
Дунёнинг энг бой одами, Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос собиқ рафиқаси Маккензи Безосга Amazon’даги умумий улушларининг чорак қисмини берадиган бўлди. Шу билан бирга Жефф Безос Amazon’нинг жуфтликка тегишли барча овоз берувчи акциялари бўйича овоз бериш ҳуқуқини сақлаб қолади. Бу ҳақда Маккензи Безос твиттерда маълум қилди. Financial Times нашрининг таъкидлашича, Маккензи Безос Amazon’нинг 4 фоиз акциясини олади, бу улуш эса 35 млрд долларга баҳоланади.
Миллиардер бошқа активлар – Blue Origin аэрокосмик компанияси ва The Washington Post нашри устидан назоратни ўзида сақлаб қолади, Маккензи Безос бу компаниялар акцияларига даъвогарлик қилмайди. Ўз навбатида Жефф Безос собиқ рафиқасига яхши рафиқа бўлгани ва ажрашиш жараёнида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган.
Ажрашиш бўйича барча жараёнлар якунлангач, Маккензи Безос дунёнинг энг бой аёллари учталигига кириши мумкин. Ҳозирда бу борада Франсуаза Бетанкур-Майерс 49,3 млрд доллар билан етакчилик қилмоқда, 2-ўринни Элис Уолтон 44,4 млрд доллар билан эгалламоқда.
Безослар ажрашишлари ҳақида январда эълон қилишган. Жефф Безос ва Маккензи хеж-фондда ишлашган кезларда 1992 йил танишишган. Улар 1993 йилда турмуш қуришган. Безослар никоҳи 25 йил давом этган, уларнинг 4 фарзанди бор.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025