Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing 737 MAX самолётлари ишлаб чиқаришни қисқартирди
Фото: Stephen Brashear/Getty Images
Boeing корпорацияси иккита авиаҳалокатдан кейин кўплаб мамлакатларда парвозлари тақиқлаб қўйилган 737 MAX самолётларини ишлаб чиқариш қисқартирилиши тўғрисида хабар берди.
Апрель ойи ўрталаридан Boeing бир ойда 52та самолёт ўрнига 42та лайнер ишлаб чиқаришни бошлайди. Бу корпорацияга ҳалокатлар билан алоқадор экани айтилаётган дастурий таъминотдаги муаммоларни тўғрилашга бор эътибор қаратиш учун имкон беради.
Аввалроқ, корпорация мижозларга янги Boeing 737 MAX самолётлари етказиб беришни тўхтатди.
Бундан олдин, Индонезиядаги Boeing 737 ҳалокатининг янги тафсилотлари ошкор этилганди.
Bloomberg хабарига кўра, Индонезияда ҳалокатга учраган, Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 MAX самолёти ҳужум бурчаги носоз датчиги авиаҳалокатдан олдин АҚШдаги самолётларга техник хизмат кўрсатиш марказида таъмирланган.
Мавзуга оид
08:42 / 25.12.2025
СБУ Қора денгиздаги ягона Ил-38 самолётига зарар етказилганини маълум қилди
11:29 / 23.12.2025
Centrum Air самолётидаги носозлик туфайли йўловчилар бир сутка Қозон аэропортида қолиб кетди
09:29 / 06.11.2025
АҚШда UPS самолёти ҳалокати қурбонлари сони 12 нафарга етди
19:03 / 29.10.2025