Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: Трамп миграция сиёсатини қатъийлаштирмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Ички хавфсизлик вазирлиги раҳбари Кирстен Нильсен истеъфога чиққанидан сўнг, миграция сиёсати соҳасидаги чора-тадбирларни янада қатъийлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзяпти.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп Оқ уйдаги маслаҳатчиларидан миграция қонунчилигини қатъийлаштиришда «нисбатан очиқ» иштирок этишни талаб қилган. Таъкидланишича, президент АҚШ жанубий чегараларини ноқонуний кесиб ўтган оилалар сони ўсишини секинлаштирмоқчи.
Аввалроқ, Трамп маъмурияти миграция идораларини ёпаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бундан олдин, Трамп Мексика билан чегарани ёпиб қўйиш ҳақида таҳдид қилди.
Мавзуга оид
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026