Жаҳон | 09:22 / 10.04.2019
11368
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла олтинларини сотишда давом этмоқда – ОАВ

Фото: Getty Images

Венесуэла ҳукумати хорижга йирик партиядаги олтинни сотишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.  

Таъкидланишича, мамлакатнинг марказий банки омборидан умумий оғирлиги 8 тоннани ташкил қилувчи олтин сотиш учун олиб чиқилган.

Каракас 2019 йилнинг ўзида 30 тоннага яқин олтинини сотиб юборган ва ҳозирда мамлакатнинг олтин захираси 100 тоннага яқинни (4 млрд долларлик) ташкил қилмоқда. 

Ахборот агентлиги таянаётган манбага кўра, Каракас олтинини шундай суръатларда сотадиган бўлса, йил охиригача ҳеч нарсасиз қолиши мумкин. Унинг тушунтиришича, Венесуэла АҚШ санкциялари сабабли олтинини сотишга мажбур бўлмоқда.

Мавзуга оид