20:50 / 16.04.2019
10167

“Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директорининг ўринбосарлари тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигининг раҳбар ходимлари лавозимларга тайинланди. 

Ҳужжатга мувофиқ, Зиядулла Маҳмадўстович Пирназаров “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Акмалхўжа Шодихўжаевич Саидов “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.  

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирларида президент фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилганди.  

Қўмита ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Top