Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео АҚШ Эронга қачонгача босим ўтказишини айтди
Вашингтон Эрон музокаралар столига ўтирмагунига қадар Эронга қарши босимни кучайтиради ва санкциялар киритади, деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.
"Эрон музокаралар столига ўтирмагунича биз босимни кучайтираверамиз", - деди Помпео Эрон нефти бўйича саккиз мамлакат ва ҳудуд учун вақтинчалик истиснолар олиб ташланиши муносабати билан.
АҚШ ўтган йили эрон билан ядровий дастур бўйича келишувдан бир томонлама чиқиб кетганди. Шу билан бирга Штатлар қатор давлатлар (Хитой, Ҳиндистон, Италия, Греция, Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Туркия) учун вақтинчалик истисно ўрнатган, яъни маълум бир вақтга қадар уларга Эрон нефтини сотиб олгани учун санкця киритмаслик мажбуриятини олганди.
Аввалроқ АҚШ Эрон ислом инқилоби соқчилари корпусини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритганди.
Мавзуга оид
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:18 / 27.06.2026