«Ўзтўқимачиликсаноат» раисининг хорижий маслаҳатчилари таништирилди
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида уюшма раисининг хорижий маслаҳатчилари таништирилди, деб хабар бермоқда уюшма ахборот хизмати.
Бугунги кунда, Европа иттифоқи ва Осиёда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг манфаатларини 5 нафар чет эллик эксперт тақдим этмоқда.
Профессор Ким Ин Ог - техника фанлари доктори, Корея Донгин Университети профессори ва "The Rainbow" компанияси президенти. Корея Республикаси билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси маслаҳатчиси.
Кимнинг кўмагида кореялик ҳамкорлар билан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, хусусан, 2019 йил сентябр ойида ўтказилиши режалаштирилган саноат коллекциялари кўргазмаси, Кунгин халқаро аёллар университетининг филиалини Тошкент шаҳрида ташкил этиш лойиҳаси, Кореянинг "Daеwоn" компанияси билан биргаликда мато ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ван Хунту - “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг Хитой билан тўқимачилик саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси. Вангнинг бевосита иштироки билан Jinshen Groupнинг Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларидан бири бўлган LT Textile International хорижий корхонаси лойиҳаси амалга оширилди.
Бундан ташқари, Уюшма манфаатлари Ҳиндистонда Гаурав Пармар томонидан, Бангадешда Мехди Маҳбуб томонидан, Латвияда Алвис Буковский томонидан илгари сурилмоқда.
Мавзуга оид
19:00 / 02.09.2024
Ўзбекистон илк бор йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбирига мезбонлик қилади
21:58 / 18.03.2024
Учта уюшма раислари ўзгарди
10:00 / 10.01.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Германияда намойиш қилинмоқда - Heimtextil 2024
07:33 / 08.04.2022