Ўзбекистон | 19:04 / 30.04.2019
5159
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ваколатли иқтисодий оператор институти жорий этилди

Ҳукуматнинг “Ваколатли иқтисодий оператор институтини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон фармонига асосан 2019 йил 1 февралдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилган. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

2019 йил 1 июнгача ваколатли иқтисодий операторлар институтини жадал ривожлантириш мақсадида Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш мезонларига мос келадиган юридик шахсларни тажриба сифатида танлаб олади;

тажриба доирасида танлаб олинган юридик шахсларни уларнинг розилиги билан Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни ва божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича тушунтиришлар берилишини таъминлайди;

2019 йил 1 декабргача Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда махсус соддалаштиришлар рўйхатини, шунингдек, Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш учун танлаш мезонларини янада такомиллаштириш ёки кенгайтириш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базаларини интеграциялаштириш ва мавжуд маълумотлардан ноқонуний фойдаланиш имконини бермайдиган ҳимояланган алоқа каналларини таъминлаш орқали давлат божхона хизмати, ички ишлар, прокуратура ва солиқ органлари ўртасида аниқланган ва фош қилинган жиноятлар ёки бошқа тергов натижалари, жиноятларни содир этган шахслар, шунингдек, солиқлар бўйича қарздорлик бўйича ахборот алмашишнинг электрон шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга кўра, оператор ва махсус соддалаштиришлар қуйидаги тоифаларга киради:

“А” тоифаси;

“Б” тоифаси.

Оператор Реестрга киритилган вақтдан бошлаб, хавф даражаси паст бўлган тоифага киради.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари операторлар бўла олмайди.

Мавзуга оид