Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда Туркиядаги энг катта жомеъ масжиди очилади
3 май куни Истанбулда жума намози вақтида янги жомеъ масжиди Büyük Çamlıca Camisi очилиши маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда турк ОАВга иқтибос келтирган ҳолда Trend нашри маълум қилди.
Маълум қилинишича, замонавий Туркия тарихидаги энг катта ҳисобланувчи масжид очилишида президент Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирок этади. Янги жомеъ масжиди Истанбулнинг янги рамзларидан бирига айланиши кутилмоқда.

Бир вақтда 63 минг киши намоз ўқий оладиган масжид қурилиши 6 йил аввал бошланган.
Масжиднинг қурилишида рақамларга аҳамият берилган. Жумладан, унинг миноралари иймоннинг 6 рукни (устуни) каби 6 та бўлиб, улардан 4 тасининг баландлиги 107 метрни, иккитасиники 90 метрни ташкил қилади.
Масжид бош гумбазининг баландлиги 72 метр. Бу Истанбулда яшовчи 72 миллатни билдиради. Иккинчи гумбази баландлиги эса 34 метр – шаҳарнинг регистрация рақами ҳам 34.


Мавзуга оид
12:00
Одам савдосида гумонланган аёл Истанбулда ушланди
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026