Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ Хитой билан савдоларда миллиардлаб доллар йўқотишни истамаслигини айтди
Америка президенти Дональд Трамп АҚШ Хитой билан савдоларда миллиардлаб доллар йўқотишни истамаслигини билдирди.
"АҚШ кўп йиллар давомида савдода йилига 600дан 800 миллиард долларгача йўқотди. Хитой билан савдоларда 500 миллиард йўқотяпмиз. Кечирасиз, энди бундай қилмоқчи эмасмиз!" – деб ёзди Трамп Twitter’да.
Якшанба куни Трамп Хитойнинг қатор маҳсулотларига бож тўловини 10% дан 25%га оширишини ҳамда бошқа маҳсулотларга бож жорий этилишини билдирди.
Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан Хитой делегацияси навбатдаги савдо маслаҳатлашувларида қатнашиш учун АҚШга боришга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. АҚШ ва Хитойнинг савдо бўйича музокаралари 30 апрелда Пекинда бўлиб ўтганди, навбатдаги музокаралар 8 майда Вашингтонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026