Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон делегацияси Си Цзиньпин ташаббуси билан ўтаётган конференцияда қатнашмоқда
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 14-15 май кунлари Осиё цивилизациялараро мулоқотга доир конференцияда иштирок этиш учун Пекин шаҳрига (ХХР) ташриф буюрди. Kun.uz мухбири ҳукуматдаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Конференциянинг биринчи кунида Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин ва Сиёсий бюро доимий қўмитасининг бошқа қатор юқори мартабали аъзолари, Камбожа подшоҳи, Сингапур, Греция, Шри-Ланка президентлари ҳамда Жанубий-Шарқий Осиё, Жанубий Осиё ҳамда Европа Иттифоқи ҳукумат ва парламентларининг юқори даражали раҳбарлари қатнашишди.
МДҲ давлатларидан анжуманда фақат Ўзбекистон ва Арманистон делегациялари иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, Осиё цивилизациялари ўзаро боғлиқлиги контекстида Хитой Ўзбекистонни “кўп асрлик тарих ва бой маданий меросга эга қадимий цивилизцияларнинг бешиклари”дан бири сифатида кўрмоқда.
Хитой томон Осиё мамлакатлари маданий меросини сақлаш ва Осиё ҳамда жаҳон цивилизацияларининг илғор ютуқларини намойиш қилиш мақсадида ХХР раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ўтказилаётган Конференцияни муваффақиятли ташкиллаштириш ва ўтказишга катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.
Халқ йиғилишлари уйида ХХР раиси Си Цзиньпин номидан Конференцияда иштирок этаётган делегациялар шарафига расмий қабул ташкил этилди.
Қабул вақтида ХХР раиси Си Цзиньпин делегацияларга бошчилик қилаётган 5 нафар расмий қаторида Ўзбекистон делегацияси раҳбарини ҳам шахсан қарши олди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон томондан республика раҳбарияти номидан самимий қабул ва юксак даражали тадбирда иштирок этиш имкони учун миннатдорчилик билдирилди.
Тадбир майдонида Камбожа подшоҳи Н.Сиамони, Сингапур президенти Х.Якуб, ЮНЕСКО раҳбари О.Азуле, Арманистон бош вазири Н.Пашинян, ХХР Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И, Конференцияни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита раиси Х.Куньмин, Япониянинг собиқ бош вазири ва Либерал-демократик партияси раиси Я.Фукуда ва Мўғулистон Парламенти вице-спикери Энх-Амглан Лувсантсерен билан учрашувлар ўтказилди.
Конференциянинг иккинчи куни, 15 майда Ўзбекистон делегацияси ялпи сессиялар иши ҳамда Осиё маданияти кўргазмаси ва Осиё цивилизациялари ҳафталигининг очилиш маросимида иштирок этади.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026