Ўзбекистон | 09:37 / 18.05.2019
7016
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон юридик равишда стратегик ҳамкорга айланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 17 май куни Душанбе шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Вазирлар 2019 йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартибини кўриб чиқдилар.

Музокаралар сўнгида Вазирлар Тошкент шаҳрида 2018 йил 17 августда икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш Протоколига қўл қўйдилар.

Шартноманинг 16-моддасига биноан ҳужжат 2019 йилнинг 17 май куни кучга кирди.

Мавзуга оид