17:40 / 18.05.2019
16045

Ўзингиз учун яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўринг

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Исломда биродарлик”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибияти мудири Муҳаммадаюбхон Ҳамидов шарҳлаб берди.

Видео: Youtube

 Видео: Mover (Tas-IX)

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

“Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаллом айтадилар: “Сизларнинг бирингиз ҳақиқий иймонга эриша олмайди, токи ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун яхши кўрмагунча”.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Бу ҳадис нафақат мусулмон жамиятини, балки бутун инсоний жамият одобини, ахлоқини, ўзаро муносабатини энг гўзал шаклда шакллантириб берадиган, тартибга солиб берадиган ахлоқларни ўз ичига жамлаган ҳадислардан биридир. 

Ушбу ҳадисдан олинадиган бир қанча хулосалар бор. Инсон одатда табиатан яратилишда ўзининг манфаати учун уринишга, ҳаракат қилишга мойил қилиб яратилган. Шу эътибордан ишга боради, ҳаракат қилади, сафар қилади, қийинчиликларга учрайди. Энди мана шу манфаат учун, ўзининг фойдаси учун ҳаракат қилишда динимиз маълум бир мезонларни белгилаб берган. Манфаат деб жиноятга қўл уриш, ҳаром нарсаларни касб қилиш, бировнинг ҳақини ейиш мумкин эмас.

Инсон ўзига савол бериши керак: “Мен ўзим учун нималарни фойдали деб билдим?” Аввало, моддий нарсадан келиб чиқмаслигимиз керак. Маънавий нуқтадан келиб чиқайлик. Масалан, барча ўзини илмли, ахлоқи юқори, ўзгалардан маънавий устун бўлишини истайди. Ана шу ўзи учун истаган нарсани атрофдаги мусулмон биродарларига ҳам истаса, ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўрган бўлади. Иккинчи маънода моддий манфаатлар ҳам туради.

Top