«Тутга тегма! Унинг ёши бобоколонингдан ҳам улуғ»: Азият чекаётган Риштон халқидан яна битта «антиқа лойиҳа»
Ўтган ҳафта Фарғона вилояти, Риштон тумани марказидаги 50-80 йиллик забардаст чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Катта йўлни кенгайтириш мақсадида дея йўқ қилинаётган дарахтларни кесилишига аҳоли қандай норозилик билдиришни билмади. Сўнг, журналистлар ёрдамга келиб, чинорларни кесилишини қонуний ёки ноқонуний эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишди.
Асли водий шаҳарлари қадимдан сердарахт ва соя-салқинлиги билан машҳур. Бироқ кейинги йилларда вилоятлар ва туман марказларидаги чинорлар аёвсиз кесилаётгани ғоят ачинарли ҳолат.
Риштон халқи ҳунарманд ва ижодкор эканлигини жуда яхши биламиз.
Кеча уйи бузилаётган лекин, айни пайтда кўчиб боргани жойи йўқ бўлган оиланинг ҳокимият вакиллари кечаси келиб бузиб юбормаслиги учун ўз уйи деворига, “Бу ерда одам яшайди”, дея битик ёзгани ҳақида мақола берган эдик.
Риштонликлар чинорларни аёвсиз кесилганидан юрак олдириб, етти юз йилдан зиёд яшаб келаётган тут дарахтларни асраб қолиш учун уларнинг танасига “Қўқон кандаги”. 1340 йилда экилган. Дарахт тарихий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасида”, деган эълонларни илиб қўйишмоқда.
Ўйлаймизки, 750 йиллик дарахтлар тарихий мерос сифатида кесилмай қолади. Аҳоли мазкур эълонлар ҳокимият мутасаддиларига ўз таъсирини ўтказади, деган умидда.
Эҳ, риштонликлар... Чинорларга ҳам эълон илиб чиқиш керак эди.
KUN.UZ яқин вақтлар ичида Риштондаги ҳолатлар бўйича батафсил материал эълон қилади.
Элмурод Эрматов,
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
17:54 / 17.12.2024
Фарғона вилоятида Умра зиёратини ноқонуний ташкил этиш билан шуғулланганлар қўлга олинди
11:00 / 10.12.2024
“Жарроҳнинг ўз қабристони бор” — кардиожарроҳ ҳикояси
23:01 / 27.11.2024
Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
12:39 / 12.11.2024