Ўзбекистон | 14:11 / 24.07.2019
17610
2 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида қатор камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йил 24 июль куни Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг жорий йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилиши белгиланган мақсадли вазифаларнинг ижро этилиши бўйича ҳисоботи эшитилди.

Қўмита томонидан ўтказилган ўрганиш мобайнида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида муайян камчиликларга йўл қўйилганлиги ҳам аниқланди. Жумладан, иқтисодий дипломатияни кучайтириш бўйича вазифа доирасида белгиланган Ўзбекистоннинг миллий маҳсулот ва хизматларини жаҳон бозорларига олиб чиқиш ҳамда мамлакатга сайёҳлар оқимини оширишда лозим даражадаги самарадорликка ҳали эришилмаган.

Бундан ташқари, вазирликнинг халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигини жадаллаштириш, хусусан фан ва таълим соҳаларида ЮНЕСКО, МДҲ, ШҲТ каби тузилмалар билан ўтказиладиган тадбирлар кўламини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Мажлисда сенаторлар томонидан қатор тавсиялар ва таклифлар билдирилди ҳамда Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Мавзуга оид