Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай амири ва малика Ҳая ажрашади – бу ҳақда расман эълон қилинди
Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ол-Мактум ва Иордания маликаси Ҳая бинт Ол-Ҳусайн расман ажрашаётганларини эълон қилишди. StarHit порталининг ёзишича, Лондонда бўлиб ўтадиган ажрашиш жараёнида мол-мулк эмас, фарзандлар ким билан қолиши масаласи ҳал этилади.
Хабар қилинишича, Лондон судидаги илк эшитувлар июль ойи охирида бўлиб ўтади. Ажрашиш тўғрисидаги аризалар аллақачон судга топширилган.
«Бу эшитувлар болаларнинг кейинги тақдири, уларнинг фаровонлигига доир бўлади, молияга тегишли бўлмайди», — дейилади ҳужжатда.
Таъкидланишича, қочиб кетган малика манфаатларини адвокат Фиона Шеклтон ҳимоя қилади. У малика Диана ва шаҳзода Чарльзнинг ажрашиш жараёнида иштирок этган. Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ол-Мактум эса, ўз навбатида юрист Элен Уордни ёллаган бўлиб, у қўшиқчи Мадоннанинг режиссёр Гай Ричи билан ажрашишида поп юлдузига ёрдам берган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёз мавсуми бошида Ҳая Ол-Ҳусайн турмуш ўртоғидан Британия пойтахтига қочиб кетган ва бошпана сўраган эди. Даставвал, малика ўзи билан 40 млн доллар ҳамда Амир билан фарзандлари — 11 ёшли Ал-Жалила ҳамда 7 ёшли Зайдни олиб кетгани хабар қилинди.
Иорданиянинг марҳум подшоҳи Ҳусайн ибн Талалнинг қизи, Иорданиянинг ҳозирги подшоҳи Абдуллоҳ II синглиси, 45 ёшли малика Ҳая Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ол-Мактумга 2004 йилда турмушга чиққан эди. У шайхнинг олтинчи ва кенжа рафиқаси бўлди. Амирнинг барча хотинларидан 23 нафар фарзанди бор.
Мавзуга оид
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026