Кобулда портлаш. Вице-президентликка номзод яраланди, 2 киши ҳалок бўлди
28 июль куни Афғонистон пойтахти Кобулда кучли портлаш содир этилди. Бунинг натижасида президент Ашраф Ғанининг президентлик учун сайловолди кампаниясидаги сафдоши яраланган ва 2 кишининг умрига зомин бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги расмийларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Толибон ҳаракати ва АҚШ дипломатлари ўртасида тинчлик музокаралари қайта тикланиши кутилаётган вақтда содир этилган ҳодиса учун жавобгарликни ҳеч ким зиммасига олмаган.
Шу билан бирга, портлаш яна 25 фуқаронинг жароҳатланишига ҳам сабаб бўлган, деган ИИВ расмий вакили Nasrat Rahimi.
Маълумотларга кўра, портлашдан зум ўтмай, қуролланган шахслар вице-президентликка номзод Амруллоҳ Солиҳнинг Afghan Green Trend Party биносини ўққа тутган. Солиҳ бинодан қутқарилгунча яраланган.
Афғон ҳарбийлари бир қуролланган кишини ўлдирган, хабар эълон қилинган вақтда, афғон кучлари 4 қаватли бинода қолган яна икки киши билан курашаётган бўлган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024