2019 йил 6 ойида қарийб 3 800 кишига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Ўзбекистон жиноий ишлар бўйича судлар томонидан 2019 йилнинг январь-июнь ойлари давомида 14269та жиноят иши мазмунан кўриб чиқилган. 14733 шахсга нисбатан айблов ҳукми эълон қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратурада ташкил этилган матбуот брифингда Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
«Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2019 йилнинг 6 ойида 18.745 нафар шахсга нисбатан 14.269 та жиноят иши мазмунан кўриб чиқилган бўлиб, шундан 14.733 нафар шахсга нисбатан 11.033 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган. Айблов ҳукми чиқарилган шахсларнинг 3.798 нафарига ёки 25,7 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, 10.938 нафарига ёки 74,3 фоизига бошқа турдаги жазолар тайинланган», - деди Шамсуддинов.
Шу билан бирга, ҳисобот даври мобайнида 333 нафар шахс жиноят содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланган. Шундан, 75 нафар шахс бевосита прокуратура органлари ташаббуси билан реабилитация қилиниб, уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Бундан ташқари, прокурорларнинг протестига асосан 835та суд қарорлари қонунга мувофиқлаштирилган.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024