Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия қамоқхонасидаги жанжалда 52 киши ҳалок бўлди
Фото: REUTERS/Bruno Kelly
Шимолий Бразилиядаги қамоқхонада содир бўлган қонли тўқнашувда камида 52 маҳбус ҳалок бўлган, уларнинг 16 нафари ваҳшийларча, боши танасидан жудо қилинган ҳолда ўлдирилган. Ҳукумат расмийлари ушбу маълумотларни тасдиқлади, деб ёзмоқда Daily Mail.
Қамоқхонадаги гуруҳларнинг ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олиши тонгги 7ларда Altamira Regional Recovery Center – Алтамира ҳудудий тикланиш марказида бошланган. Бунда бир бинодаги гуруҳ аъзолари иккинчи бинога келиб, уни эгаллаб олган ва бир қисмига ўт қўйган.




5 соат давом этган тўқнашувлар тушга яқин поёнига етган, дея аниқлик киритган Пара штати ҳукумат расмийси. У мамлакатнинг энг зич қамоқхонасида рўй берган сўнгги зўравонликдир.
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар сонининг кўплигига, бино эшиклари зичлаб ёпилгани ва аланга домида қолгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
08:05 / 07.04.2026