Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масаласини муҳокама қилди
Фото: Livejournal
2019 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов АҚШ Давлат департаментининг Европа, Евросиё ва Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам бериш бўйича координатори Жеймс Куликовски билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон - АҚШ алоқаларининг юқори суръатда эканлиги ва 16-23 июль кунлари Ўзбекистон делегациясининг АҚШга амалга оширган ташрифининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан қайд этилди. Таъкидланганидек, мазкур ташриф якунлари турли соҳаларда икки томонлама муносабатларини янада ривожлантиришнинг амалий масалаларини кўриб чиқишга имкон берди.
Шунингдек, иқтисодий ва технологик модернизация, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди доирасида молиявий ёрдам кўрсатиш орқали Орол экологик фожиаси оқибатларини юмшатишда ҳамкорлик қилиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди, дейилади ТИВ хабарида.
Мавзуга оид
22:28 / 13.05.2026
АҚШда Трампнинг олтин телефонларини етказиб бериш бошланади
21:32 / 13.05.2026
Хитой санкцияларни четлаб ўтиш учун АҚШ давлат котибининг исмини «ўзгартирди»
12:57 / 13.05.2026
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52 / 13.05.2026